0:2 дан кейинги мўъжиза: Торрес дебют баҳсидаёқ «ПСЖ» тарихига кирди

Спорт1 дақиқа ўқиш109
0:2 дан кейинги мўъжиза: Торрес дебют баҳсидаёқ «ПСЖ» тарихига кирди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • "PSJ"нинг янги хариди Ферран Торрес дебют баҳсидаёқ "Ренн"га қарши ўйинда 0:2 ҳисобидан қайтишда иккинчи бўлимда 11 дақиқа ичида иккита гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
  • Бу билан Торрес "PSJ" тарихида дебют ўйинида иккита гол урган учинчи футболчи бўлди, ундан аввал Патрик Мбома (1994) ва Златан Ибраҳимович (2012) бу натижани қайд этган.

Франция Лига 1 янги мавсумининг 1-турида сафарда «Ренн» меҳмони бўлган «ПСЖ» биринчи бўлимдаёқ 0:2 ҳисобида ортда қолиб, кутилмаган босимга учради. Луис Энрикенинг танаффусдан кейин майдонга ташлаган янги хариди — испаниялик ҳужумчи Ферран Торрес иккинчи бўлимда 11 дақиқа ичида иккита тўп киритиб (71 ва 82-дақиқалар), жамоасини муқаррар мағлубиятдан сақлаб қолди.

Бу қаҳрамонлик испаниялик форвардга нафақат ёрқин дебют, балки Париж суперклуби тарихининг зарварақларига кириш имконини ҳам берди.

32 йиллик тарихда учинчи: Дебютдаги рекорд дубль

Ферран Торрес «ПСЖ» сафидаги илк расмий баҳсидаёқ иккита гол урган клуб тарихидаги бор-йўғи учинчи футболчи сифатида қайд этилди:

  • Патрик Мбома (1994 йил): Камерунлик форвард Европа Чемпионлар лигаси саралаши доирасида Венгриянинг «Вац» клубига қарши дебют ўйинида 2 бор дарвозани ишғол қилиб, ушбу рекордни очган;

  • Златан Ибраҳимович (2012 йил): Швециялик афсона 14 йил муқаддам Лига 1 доирасидаги «Лорьян»га қарши ўзининг илк расмий беллашувида икки тўп киритиб, парижликларни мағлубиятдан олиб чиққан эди;

  • Ферран Торрес (2026 йил): Орадан 14 йил ўтиб, «Ренн»га қарши 0:2 ҳисобидаги оғир вазиятда майдонга тушган испаниялик юлдуз Ибраҳимовичнинг тарихий натижасини такрорлади.

«ПСЖ» тарихидаги дебют-дубл муаллифлари

  • 1994 йил: Патрик Мбома (ЕЧЛ саралаши, «Вац»га қарши)

  • 2012 йил: Златан Ибраҳимович (Лига 1, «Лорьян»га қарши)

  • 2026 йил: Ферран Торрес (Лига 1, «Ренн»га қарши)

Испаниялик тўпурарнинг ушбу феноманал старти унинг Париж ҳужум чизиғида асосий етакчилардан бирига айланиши учун жиддий даъво эканини яққол кўрсатди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Жозе Моуриньо «Реал»нинг қишки трансфер режаларига нуқта қўйди
  2. Спорт
    Почеттино ва унинг штаби «Манчестер Юнайтед» базасида соч олдирди...
  3. Жамият
    «Эй гўзал қизим, бу гаплар сенга»: отанинг қизига қаратилган 9 та ҳаётий ўгити
  4. Дунё
    Мексикада 26 ёшли футболчи учрашув пайтида майдондаги қуролли ҳужумда ҳалок бўлди
  5. Спорт
    Ла Лигада ноябрь ойининг энг яхши мураббийи совринига даъвогарлар эълон қилинди
  6. Спорт
    Фабио Каннаваро Абдуқодир Ҳусановни сайқалланиши керак бўлган олмосга қиёслади
  7. Дунё
    Ҳиндистонда маймунлар Тожмаҳалнинг учта дарвозасини эгаллаб, сайёҳларга ҳужум қилмоқда
  8. Техно
    Хитойда намойиш этилган янги IRON гуманоид роботи жамоатчиликни ҳайратга солди
  9. Жамият
    Ер юзидаги энг совуқ синфхона: Жавоҳирбек Азизов нега Антарктида яхшироқ раҳбарларни тарбиялай олади, деб ҳисоблайди
  10. Дунё
    Венгрияда миллиардерларга қарши махсус ҳашамат солиғи жорий этилди