Урганч–Хива пулли йўлида ҳаракатланиш қанча туради?

Урганч–Хива пулли йўлида ҳаракатланиш қанча туради?

Урганчдан Хивага олиб борувчи Ўзбекистондаги илк пулли автомобил йўлидан фойдаланиш нархлари маълум бўлди. Автомобил йўллари қўмитаси матбуот котиби Нилуфар Жумаева йўл ҳақи бўйича маълумот берди.

Унга кўра, енгил автомобиллар учун Урганч–Хива йўналишида тўлиқ қатнов нархи 25 минг сўм этиб белгиланган. “Туркманли” маҳалласидан Хивагача бўлган 28 километрлик қисқа йўналишдан фойдаланиш эса 20 минг сўмни ташкил этади.

3,5 тоннагача бўлган енгил юк автомобиллари (Н1), 8 нафардан ортиқ йўловчига мўлжалланган автобуслар (М2/М3) ҳамда 3,5–12 тонна оғирликдаги ўрта юк автомобиллари (Н2) учун тўлиқ йўналиш бўйича тариф 40 минг сўм, қисқа йўналиш учун эса 25 минг сўм қилиб белгиланган.

Қўмита маълумотига кўра, йўл ҳақи ундириш тизими ҳозирча синов тариқасида ишламоқда. Тизим 25 августдан тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган. Шу сабабли якуний тарифларда кичик ўзгаришлар бўлиши мумкин.

Урганч–Хива пулли йўлида ҳаракатланиш қанча туради?

Лойиҳа доирасида 35 километр узунликдаги автомобил йўли, битта ерости туннели, 8 та йўл ўтказгич, 15 та кўприк ҳамда 106 та сув ўтказиш иншооти барпо этилган.

Янги тўрт тасмали магистрал Урганч ва Хива ўртасидаги қатнов вақтини ҳам сезиларли қисқартиради. Амалдаги йўлдан фойдаланиб, манзилга етиб бориш учун 45–50 дақиқа талаб этилса, янги трассада бу кўрсаткич 15–17 дақиқагача камаяди.

Мазкур автомобил йўли суткасига 30 мингдан ортиқ транспорт воситасини қабул қилиш имкониятига эга.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар