08:01 / 23.02.2020
2 951

Пиёдалар йўлакларида ташқи реклама объектларини ўрнатиш тақиқланди

Пиёдалар йўлакларида ташқи реклама объектларини ўрнатиш тақиқланди
«Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (104-сон, 20.02.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Huquqiy axborot маълум қилиб ўтди.

Қарорга мувофиқ, ер участкаларидаги ташқи реклама объектлари учун 10 йил муддатга, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлардаги ташқи реклама объектлари учун 5 йил муддатга ДХМлар орқали реклама жойлари паспортларини бериш бир марталик йиғим суммасини тўлаш орқали амалга оширилади.

Ер участкасига ўрнатилган видео экранли ташқи реклама объектлари учун кўрсатилган муддат қўшимча 10 йил муддатга узайтирилади.
Ҳозирга қадар қонуний ўрнатилган ташқи реклама объектларини мазкур қарор талабларига мослаштириш учун 6 ой муддат берилди.

Ушбу муддатда мослаштирилмаган реклама объектлари эгалари томонидан ихтиёрий равишда ўз кучи билан олиб ташланади (акс ҳолда бу иш суд тартибида амалга оширилади).
2020 йил 1 мартдан бошлаб Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятнинг алоҳида тартиби жорий қилинади.

Бунда, ташқи реклама объектларини ер участкаларида жойлаштириш ҳуқуқи («E-IJRO AUKSION» орқали) фақат юқори технологияли ташқи реклама объектларига берилади.
Қарор билан ташқи реклама объектларини ўрнатиш тақиқланган ҳудудлар белгиланди. Жумладан, тротуар ва пиёдалар йўлакларида ташқи реклама объектларини ўрнатиш тақиқланади.

Қарор билан ташқи реклама объектларини қуриш тартиби, қуриш учун бериладиган ер, бино ва иншоотлар рўйхатини шакллантириш, қуриш ҳуқуқини электрон аукцион орқали бериш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пиёдалар йўлакларида ташқи реклама объектларини ўрнатиш тақиқланди