Амир Temuр хиёбони пиёдалар учун қулайроқ қилинди

Амир Temuр хиёбони пиёдалар учун қулайроқ қилинди

Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ва пойтахт ИИББ ҳамкорлигида Амир Temuр хиёбони атрофида пиёдалар ҳаракати қайта ташкил этилди.

Лойиҳанинг асосий мақсади хиёбон атрофида пиёдалар учун қулай ва хавфсиз муҳит яратишдан иборат. Ўзгаришлар, айниқса, кексалар, болали ота-оналар ва ҳаракати чекланган фуқаролар учун муҳим.

Янги тартибга кўра, хиёбонга олиб борувчи бешта асосий йўналишда тартибга солинадиган ер усти пиёдалар ўтиш жойлари ташкил этилди. Улар Форумлар саройи, Temuрийлар тарихи давлат музейи, Курантлар, Матбуотчилар ва Сайилгоҳ кўчалари томонларини қамраб олади.

Кенг йўл участкаларида хавфсизлик оролчалари ўрнатилди. Шунингдек, пиёдалар ва транспорт ҳаракатини мувофиқлаштириш учун интеллектуал светофорлар ишга туширилди.

Эндиликда кексалар, ногиронлиги бўлган фуқаролар ва болалар аравачасидаги ота-оналар хиёбон атрофида ҳаракатланиш учун ер ости ўтиш йўлакларидан фойдаланишга мажбур бўлмайди. Кўп қатновли йўлларни тартибга солинмаган жойлардан кесиб ўтиш зарурати ҳам камаяди.

Лойиҳа транспорт оқимлари таҳлили ва компьютер моделлаштириш асосида амалга оширилган. У ПҚ-368 доирасида бажарилган бўлиб, унда ер усти пиёдалар йўналишларига устуворлик берилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар