22:06 / 04.05.2021
2 523

Деновлик ота 115 миллион сўм алимент тўлади


“Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она” деган мақол бежизга айтилмаган, албатта. Бироқ, ҳеч бир инсоннинг ҳаёти бир йўсинда ўтмайди. Ҳаётнинг пасду баланд йўлларида баъзан инсон қоқилади, адашади, бахтини, оиласини йўқотади. Оилавий ажримлар сабаб никоҳ бекор қилиниб, ўзаро ришталар узилиши, оилалар барбод бўлиши ҳоллари ҳам учраб туради ҳаётда. Бундай пайтда фарзандлар ҳаёти қандай бўлади? Уларнинг моддий таъминотичи? Бу каби саволлар кўпчиликни қийнаши табиий.

Таҳлилларга кўра, Мажбурий ижро бюроси органларига келиб тушаётган мурожаатларнинг 70-80 фоизи ҳам айнан алимент ундириш билан боғлиқ мурожаатлардир.

Ўзаро келишмовчиликлар сабаб турмуш ўртоғи билан ажрашишга қарор қилган Деновлик Г.Тўраева суд қарорига асосан бир нафар қиз фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пулларини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ижобий хал этилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2018 йил 10 октябрдаги суд буйруғига асосан қарздор ота Б.Халиловдан бир нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан Мажбурий ижро бюроси Денов туман бўлими томонидан ижро ҳарактлари олиб борилган.

Бюронинг туман бўлими ходимлари қарздор ота билан учрашиб, тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилди ва ота масъулятни англаган ҳолда имкониятидан келиб чиқиб қизининг моддий учун ҳисоблаб берилган 115 миллион 17 минг сўм алимент пулларини олдиндан тўлиқ берди.

Ҳужжатлар нотариал расмийлаштирилиб, Бюронинг туман бўлими иш юритувидан ижро ҳужжати белгиланган тартибда муддатидан олдин тугатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Деновлик ота 115 миллион сўм алимент тўлади

Жамият янгиликлари