10:13 / 26.06.2021
2 514

Коронавируснинг энг юқумли штамми маълум қилинди


Фото: «Vnnews.ru»
COVID-19 дельта варианти аниқланган коронавирус штаммлари орасида энг юқумлиси ҳисобланади. У эмланмаган аҳоли орасида тез тарқалмоқда, дея маълум қилди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган брифингда.

«Дельта варианти аниқланган барча COVID-19 штаммлари орасида энг юқумлиси саналади. У 85 мамлакатда қайд этилиб, эмланмаган аҳоли орасида тез тарқалмоқда», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳозирги кунда бутун дунёда COVID-19 инфекциясининг кўпайишини кузатмоқда, бу эса ўлимлар сонининг ошишига олиб келиши мумкин. Янги ҳолатлар кўпайиши беморларнинг шифохонага жойлашиш сони ортишига олиб келади.

Бу эса соғлиқни сақлаш тизими ва тиббиёт ходимлари зўриқишига сабаб бўлади. Пировард натижада ўлим хавфини оширади, дея қўшимча қилди ЖССТ раҳбари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавируснинг энг юқумли штамми маълум қилинди