23:25 / 15.09.2018
4 380

Америкалик тадбиркордан ўзлаштириш керак бўлган 6 та фойдали тамойил

Америкалик  тадбиркордан ўзлаштириш керак бўлган 6 та фойдали тамойил
Вақтни самарали режалаштириш, мажбуриятларни тақсимлаш, мулойимлик ва мустақиллик буларнинг бари – ҳар қандай тадбиркор учун фойдали бўлади.

Америкалик тадбиркорларга хос бўлган умумий жиҳатлар қуйидагилардан иборат:

1. Ўта дабдабали кийинмайди

Компаниянинг замонавий раҳбарлари ишбилармон киши имиджи ҳақида ғамхўрлик қилади.Кийиниш услуби қимматбаҳо соат ва костюмлардан холи.

2. Суҳбатдоши билан мулойим

Учрашувда америкалик бизнесменлар сезгир ва мулойим. Кўпинча бу уларга музокаралар давомида суҳбатдошини рад этиш ёки фикрини юзига айтиш имконини бермайди. Ҳаққоний жавоб (brutally honest feed back) – ишончнинг энг юқори шакли бўлиб, унга эришиш осон эмас. Инкорни америкаликлар nice ёки sounds good каби сўзлар билан беркитишни афзал билишади. Улар билан илк марта мулоқот қилаётганлар тўғри тушунмайди. Бироқ аслида бу «Кечирасиз дўстим, бироқ бу қуруқ сафсата» деган маънони англатади.

Фото: Pixabay
3. Кунини ақл билан режалаштиради

АҚШдаги тадбиркорлар иш ва шахсий ҳаётни биргаликда олиб боришни билишади. Кўпинча улар ўз вақтини синчковлик билан режалаштиради. Америкалик одам вақтли уйғонади, иш куни у уйғонган вақтдан бошланади. Эрталаб соат саккиздан нонушта устида бўладиган ишбилармонликка оид учрашувлар Business lunch meeting – одатий ҳол.

Умуман олганда америкаликнинг ишга муносабатини биргина гапбилан тасвирлаш мумкин: «Businessis a betterlife» (Бизнес бу – яхшироқ ҳаёт).Бу ерда иш ҳаётий циклга табиий равишда боғланади. Албатта АҚШлик тадбиркорлар учун ҳам holidays тушунчаси мавжуд. Аммо у ҳатто таътилида ҳам ўз ишининг ривожи учун фойдали машғулот билан шуғулланади. Иш ва одатий to do list (ишлар рўйхати) америкалик учун ягона нарса дейиш мумкин.

4. Вазиятларга боғлиқ бўлмасликка ҳаракат қилади

Америкалик тадбиркорлар ҳеч нарсага боғлиқ бўлмасликка ҳаракат қилишади. Бу хоҳ бегона бизнес, хоҳ самарасиз ечимлар ёки мос келмайдиган технологиялар бўлсин. Машҳур Tesla бунга яхши мисол. Ўзининг Model 3 ни ишлаб чиқаришда компания қурилмани етказиб берувчи сабаб муаммоларга дуч келди. Уларни ҳал қилиш учун Tesla автони йиғувчи роботлар ишлаб чиқарувчисини сотиб олди. Стартаплар учун бундай қарорлар қийинлик қилади, бироқ улар жараённи назоратга олиб, non-addiction – мустақилликка эришишга ҳаракат қилишади.

Фото: Pixabay
5. Меҳнатнинг тушунарли тақсимотини хуш кўради

Ихтисослашиш – митти корхоналар ҳам, Apple, Uber, Google ёки Zappos каби корпорациялар ҳам ҳозирда қайта ётган нарса. Ҳар бир ходимнинг вазифаси аниқ белгиланган ва ўз вақтида бажарилади.

Ҳисобчи сув баллонини ўрнатиш учун офис-менежер ортидан югуриб юрмайди. Кичик ишлар учун ҳам масъул шахс белгиланади.

6. Компания ва унинг ҳар бир иштирокчиси олдига аниқ мақсадлар қўяди

Ҳар бир ходим жамоа қандай глобал мақсадга эришиши кераклигини аниқ билади ва муайян муддатга ўзи учун мақсадни шакллантиради (мисол учун, икки ҳафта ва бир ойлик). Exact goal setting, яъни мақсадни аниқ созлаш ходимларга раҳбарни кутиб ўтирмай, мустақил ҳаракат қилиш имконини беради. Бу ишга ҳам ўзгача маъно беради: нима учун ҳаракат қилаётганини билса, юз фоиз киришиш осон бўлади.

Ходимлар бажараётган вазифалар уларни мақсадга максимал даражада тез ва минимал харажатлар билан боришлари сари етаклайди. Мақсадлар занжири – hier archyo fobjectives бунда ходимларга қўл келади. Муҳим вазифалар ҳақида алоқанинг умумий корпоратив каналлари (инглизчада unity of action – ҳаракатлар бирлиги) орқали эсга солинади. Барча одамларнинг иши шаффоф бўлса, жараёнда йўналиш олиш осонроқ кечади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Америкалик тадбиркордан ўзлаштириш керак бўлган 6 та фойдали тамойил