Манчестер Сити Родри ўрнига Алексис Мак Аллистерни кўриб чиқмоқда

1 дақиқа ўқиш127
Манчестер Сити Родри ўрнига Алексис Мак Аллистерни кўриб чиқмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Манчестер Сити Родри кетиши эҳтимоли сабабли унинг ўрнига Ливерпул ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистерни қисқа рўйхатга киритди.
  • Родри фаолиятини Барселонада давом эттиришга яқин турибди ва унинг трансфери бўйича тахминан 55 миллион фунт стерлинглик таклиф яқин кунларда расмийлаштирилиши кутилмоқда.

Англия Премер-лигасининг амалдаги чемпиони Манчестер Сити ярим ҳимоя чизиғидаги асосий таянч ўйинчиси Родридан айрилиш эҳтимоли сабабли таркибни кучайтириш ҳаракатини бошлади. талкСПОРТ хабар қилишича, «шаҳарликлар» испаниялик футболчининг ўрнига Ливерпул ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистерни ўзларининг қисқа рўйхатига киритишган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Сўнгги маълумотларга кўра, Родри фаолиятини Каталониянинг Барселона клубида давом эттиришга яқин турибди ва унинг трансфери бўйича музокаралар якуний босқичга кирган. Жаҳон чемпиони учун тахминан 55 миллион фунт стерлинг миқдоридаги таклиф яқин кунларда расмийлаштирилиши кутилмоқда.

Трансфер бозоридаги ҳаракатлар

Родрининг кетиши Манчестер Сити учун жиддий йўқотиш бўлишига қараммай, клуб раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида фаол иш олиб бормоқда. Жамоа аллақачон Эллиот Андерсонни 116 миллион фунт стерлинг эвазига ўз сафига қўшиб олди. Шунингдек, Франциянинг Лилл клубида тўп сураётган истиқболли ярим ҳимоячи Айюб Буадди билан шахсий шартнофа шартлари келишиб олинган.

Шунга қарамай, мураббийлар штаби майдон марказига Премер-лигада тажрибага эга бўлган тайёр футболчи сув ва ҳаводек зарур деб ҳисобламоқда. Шу боисдан ҳам Ливерпул етакчиларидан бири бўлган Алексис Мак Аллистер номзоди ички муҳокамаларда жиддий кўриб чиқилмоқда.

Мак Аллистернинг ҳолати ва шартномаси

Аргентиналик футболчининг Анфиелддаги амалдаги шартномасининг якунланишига икки йил қолмоқда. 2023-йилда Брайтон сафидан Ливерпулга кўчиб ўтган ярим ҳимоячи Арне Слот бошчилигидаги жамоанинг асосий таркиб ўйинчисига айланган эди. Гарчи ўтган мавсум жамоа учун қийин кечган бўлса-да, унинг юқори савиядаги ўйини ва тактик имкониятлари юқори баҳоланмоқда.

Алексис Мак Аллистер Аргентина терма жамоаси сафида 2022-йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан ва 2024/25-йилги мавсумда Ливерпул билан ҳам муҳим натижаларга эришган. Манчестер Сити учун у Премер-лига талабларига тез мослаша оладиган тайёр номзод сифатида кўрилмоқда.

Экспертларнинг фикри

Трансфер эксперти Бен Джейкобснинг сўзларига кўра, ҳозирча бу фақат қисқа рўйхатдаги номзодларни саралаш жараёни холос. «Мен ички муҳокамаларда Алексис Мак Аллистернинг номи тилга олинганини биламан, аммо ҳозирча Ливерпул билан ҳеч қандай алоқа ёки расмий музокаралар бўлганича йўқ», — дея тушунтирди Джейкобс талкСПОРТ нашрига.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?