Неслиҳан Атагул “Севги изтроби” сериалидаги қизи Дениз билан 9 йил ўтиб учрашди
1 дақиқа ўқиш8

Туркиялик актриса Неслиҳан Атагул мухлислар қалбидан жой олган “Севги изтироби” (Кара Севда) сериалидаги қизи Дениз ролини ижро этган Арвен Берен билан орадан тўққиз йил ўтиб яна дийдор кўришди.
Уларнинг самимий учрашуви Истанбулда актрисанинг илк болалар китоби — “Бу Evde Bir Afet Вар” тақдимот маросимида бўлиб ўтди.
2015–2017 йилларда намойиш этилган сериалда Дениз образи орқали томошабинларга танилган Арвен Берен ўша пайтда ҳали чақалоқ эди. Орадан йиллар ўтиб, унинг анча улғайганини кўрган мухлислар ҳайратини яшира олмади.
Ушбу учрашув сериал мухлисларига “Севги изтироби”даги унутилмас лаҳзаларни яна бир бор эслатди.

Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…