Туркияда шов-шув: «Муҳташам юз йил» юлдузи полицияга олиб кетилди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида 11 июнь куни кино ва шоу-бизнес вакиллари орасида гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, сақлаш ҳамда тарқатиш ҳолатлари юзасидан олиб борилаётган тергов доирасида йирик махсус операция ўтказилди. Бу ҳақда NTV телеканали хабар берди.
Маълум қилинишича, операция давомида жами 22 нафар шахс қўлга олинган. Улар орасида Туркиянинг машҳур поп хонандаларидан бири Кенан Доғулу ҳамда “Тақиқланган муҳаббат”, “Фотмагулнинг айби нима?”, “Муҳташам юз йил” ва “Кўсем салтанати” сериалларидаги роллари билан танилган актриса Берен Саат ҳам бор.
Шунингдек, “Ойна ортидаги қиз” ва “Қўриқчи фаришта” сериаллари орқали машҳурликка эришган актёр Енис Арикан, блогер ва диджей Керимжан Дурмаз ҳам полиция бўлимига олиб кетилган.
Қайд этилишича, Туркияда кейинги ойлар давомида гиёҳвандликка қарши кенг кўламли рейдлар мунтазам ташкил этилмоқда. Аввал ҳам ўнлаб шахслар, жумладан таниқли актёрлар, тележурналистлар ва блогерлар қўлга олингани хабар қилинган.
Шу билан бирга, 2026 йил февраль ойида Истанбул суди Босфор соҳилида жойлашган беш юлдузли “Бебек” меҳмонхонасини хатловга олган. Полиция маълумотларига кўра, мазкур меҳмонхонада маҳаллий элита вакиллари иштирокида гиёҳванд моддалар истеъмол қилинган базмлар ўтказиб келинган.





























Изоҳлар 0
…