13:14 / 16.07.2024
57

Қозоғистонлик хонанда Димаш Худайберген Жеки Чан қатнашган фильмга саундтрек ижро этди (видео)

Қозоғистонлик хонанда Димаш Худайберген Жеки Чан қатнашган фильмга саундтрек ижро этди (видео)
Фото: Instagram
Қозоғистонлик хонанда Димаш Худайберген Жеки Чан иштирокидаги янги “Афсона” фильми учун “Тhis Love” саундтрекини ижро этди, дея хабар берди “Press.kz” нашри.

Фильмнинг охирги дақиқаларида Димаш Худайберген ижросидаги “Бу севги” қўшиғи янграйди. Трек премьераси 5 июль куни мусиқий платформаларда бўлиб ўтди.

Фентези фильм археолог (Жеки) ва унинг шогирдлари орзулар олами ва реаллик ўртасида кўприк бўлиб хизмат қилувчи артефактни қандай излаб топиши ҳақида ҳикоя қилади. Музликни қазиш вақтида топилган қолдиқлар археолог тушларидан бирида кўрган нефрит туморга жуда ўхшашлигини пайқайди, дея маълумот берилган хонанданинг расмий сайтида.

Фото: “Қазақпресс.kz”
Қўшиқ композитори “Оскар” мукофотининг мусиқа йўналишидаги ҳакам Нейтан Ванг бўлиб, у Жеки Чан билан кўп йиллар давомида биргаликда ишлаган. Ушбу трек Нейтан Ванг ва Димаш Худайберген ҳамкорлигидаги учинчи лойиҳадир.

Фото: “Sputnik.kz”
Маълумот учун: Димаш Худайберген Қозоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, бастакор ва бир нечта мусиқий асбобларни профессионал чалувчи хонанда. У 1994 йил 24 майда Ақтўбе шаҳрида туғилган. Димаш биринчи марта 2 ёшида саҳнага чиққан ва спектаклда кичик роль ижро қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Қозоғистонлик хонанда Димаш Худайберген Жеки Чан қатнашган фильмга саундтрек ижро этди (видео)