Жеки Чан ва Ван Дамм Иссиқкўлда ўтказиладиган сувдаги "Формула-1" пойгасида иштирок этиши кутилмоқда

Жеки Чан ва Ван Дамм Иссиқкўлда ўтказиладиган сувдаги "Формула-1" пойгасида иштирок этиши кутилмоқда
Қисқача

Джеки Чан ва Жан-Клод Ван Дамм Иссиқкўлда бўлиб ўтадиган сувдаги "Формула-1" пойгаларида фахрий меҳмон сифатида қатнашиши кутилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Моторли қайиқлар федерацияси президенти Айбек Абилқосимов матбуот анжуманида маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ҳозирда мазкур халқаро юлдузларни мусобақага таклиф қилиш бўйича тегишли музокаралар олиб борилмоқда.

Жеки Чан ва Жан-Клод Ван Дамм Иссиқкўлда ўтказиладиган сувдаги "Формула-1" пойгаларида меҳмон сифатида иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда Қирғизистон Моторли қайиқлар федерацияси президенти Айбек Абилқосимов матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг айтишича, федерация мусобақага халқаро миқёсда танилган юлдузларни таклиф қилиш устида ишламоқда. Жеки Чанга Хитойга бир неча бор таклифнома юборилган. Бироқ актёрнинг иш жадвали банд бўлгани учун унинг келиши ҳозирча тасдиқланмаган.

Абилқосимов Жан-Клод Ван Дамм билан ҳам музокаралар олиб борилаётганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, актёр розилик билдирса, уни Қирғизистонга олиб келиш учун Мадридда самолёт тайёр турибди.

Криштиану Роналдунинг ташрифи ҳақидаги саволга жавобан федерация раҳбари футболчини мусобақанинг кейинги босқичларидан бирига таклиф қилиш режаси борлигини айтди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар