Жеки Чан янги фильмини суратга олиш учун Қозоғистонга келди

Актёр Жеки Чан янги фильм суратга олиш ишлари учун Қозоғистоннинг Манғистау вилоятига келди.
Манғистау вилояти ҳокими Нурдаулет Қилибай "Илоҳий зирҳ 4: Ультиматум" халқаро фильми ижодий гуруҳини қабул қилди. Ушбу лойиҳа доирасида фильмнинг асосий саҳналаридан бири Бозжира водийсида суратга олиниши режалаштирилган.
Қилибай бундай даражадаги халқаро лойиҳа минтақанинг туристик салоҳиятини кўрсатиш, инвестиция жалб қилиш ва Манғистауни ташқи бозорда танитиш учун янги имкониятлар очишини таъкидлади.
Жеки Чан қабул учун миннатдорлик билдирди. У Манғистаунинг табиий манзаралари кино учун ўзига хос имкониятларга эга эканини айтди.
Лойиҳа Қозоғистон Маданият ва ахборот вазирлиги кўмагида амалга оширилмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…