Бокуда Жеки Чаннинг хавфли трюклари акс этган видеолар тарқалди

Бокуда Жеки Чаннинг хавфли трюклари  акс этган видеолар тарқалди

Озарбайжон пойтахти Боку Жеки Чан бош ролни ижро этаётган “Худолар қурол-аслаҳаси 4: Ултиматум” фильми суратга олинган локациялардан бирига айланди. Картинанинг Озарбайжондаги суратга олиш ишлари 17 август куни якунланган.

Фильмнинг Боку саҳналаридан олинган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, томошабинлар эътиборини тортди. Айниқса, 72 ёшли Жеки Чаннинг каскадёрлик саҳналарида иштирок этаётгани акс этган лавҳалар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, актёр каскадёрлик саҳналаридан бирини суратга олиш вақтида қўлидан жароҳат олган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Жеки Чан қўлини ушлаб, оғриқ сезаётгани кўринади. Шунга қарамай, жароҳат суратга олиш жараёнини тўхтатишга сабаб бўлмаган.

“Худолар қурол-аслаҳаси 4: Ултиматум” машҳур “Armour of God” франшизасининг навбатдаги қисми бўлиб, Жеки Чан унда яна афсонавий саргузаштчи — “Осиё лочини” образига қайтади. Фильмнинг асосий суратга олиш ишлари Қозоғистонда олиб борилган, Боку эса лойиҳанинг муҳим локацияларидан бири бўлган.

Бокуда суратга олиш жараёнига 200 нафардан ортиқ маҳаллий мутахассис ва ўнлаб компаниялар жалб қилинган. Фильмнинг премьераси 2027 йилда кутилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар