Янги фильм суратга олиш жараёнида Жеки Чан қўлидан жароҳатлангани айтилмоқда

Янги фильм суратга олиш жараёнида Жеки Чан қўлидан жароҳатлангани айтилмоқда

Озарбайжонда машҳур Голливуд актёри Жеки Чан иштирок этаётган "Мўъжизавий аслаҳалар 4: Ультиматум" фильмини суратга олиш жараёнида нохуш ҳодиса содир бўлди. Актёр каскадёрлик саҳналаридан бирини бажараётган вақтда қўлидан жароҳат олган, деб хабар беради "Саваш Медиа" нашри.

Ҳодисадан кейин Жеки Чаннинг суратга олиш майдонини тарк этаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Кадрларда актёр жароҳатланган қўлини ушлаб тургани ва оғриқ ҳис қилаётгани кўринади. У саҳнани давом эттира олмаган ва майдондан чиқиб кетган.

Ҳозирча Жеки Чан олган жароҳатнинг қай даражада экани ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар