
Капитан Жек Читтак ва унинг дўстлари саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилувчи бешинчи ва сўнгги фильм — «Кариб денгизи қароқчилари: Мурдалар эртак айтмайди»нинг янги трейлери чиқди, деб ёзмоқда Дарё нашри.
Трейлерда фильмдаги асосий ёвуз қаҳрамон — капитан Армандо Салазар (Хавьер Бардем)нинг қисқа ҳикояси кўрсатилади: у ёш қароқчи Читтакнинг ортидан қувади ва боридан маҳрум бўлади.
Бешинчи «Кариб денгизи қароқчилари» режиссёрлар — Хоаким Роннинг ва Эспен Сандберг томонидан суратга олинди. Фильм 2017 йил майида экранларга чиқади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар