
Британиялик таниқли комик актёр Роуэн Аткинсон унга машҳурлик келтирган жаноб Бин ролини Хитойнинг "Энг кулгили комедия: фильм" суратида яна ижро этади. Бу ҳақда Independent нашрига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.
Фильм яратувчиларининг айтишича, суратга олиш гуруҳи актёр хитойчани билмагани сабаб у билан имо-ишоралар ва мимикалар ёрдамида мулоқот қилган.
Суратда 5 дўстнинг Хитойнинг қимор ўйинлари пойтахти саналувчи Макаога сафари ҳақида сўзланади. Улар Макаода адашиб қолиб, боксчи Майк Тайсонни учратиб қолишади.
Жаноб Бин Аткинсоннинг энг машҳур, бироқ ягона роли эмас. У бир нечта фильмларда суратга тушган. Актёр 2016 йилда "Мегрэ қопқон қўймоқда" триллерида комиссар Жюль Мегрэ ролини ижро этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар