Илҳом Фармонов рафиқасига унутилмас совға қилди

Илҳом Фармонов рафиқасига унутилмас совға қилди

Санъаткор Илҳом Фармонов хонадонида қувончли кун бўлиб ўтди. Хонанданинг рафиқаси Нилуфар Фармонова таваллуд айёмини нишонлади. Шу муносабат билан Илҳом Фармонов турмуш ўртоғи учун ўзига хос ва унутилмас сюрприз тайёрлади.

Санъаткор рафиқасини хурсанд қилиш мақсадида унга янги автомобил совға қилди. Бу кутилмаган совға байрам иштирокчиларида ҳам катта таассурот қолдирди.

Туғилган кун муносабати билан ташкил этилган тадбирда санъаткорнинг яқинлари билан бирга таниқли санъат намояндалари ҳам меҳмон бўлди. Байрамона даврада илиқ тилаклар, самимий суҳбатлар ва кўтаринки кайфият ҳукм сурди.

Илҳом Фармоновнинг рафиқасига қилган совғаси ижтимоий тармоқларда ҳам эътибор қозонди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар