Амира Рашидованинг хонадонида катта шодиёна: қизи Самира турмушга чиқмоқда (видео)

Амира Рашидованинг хонадонида катта шодиёна: қизи Самира турмушга чиқмоқда (видео)

Таниқли журналист Амира Рашидованинг хонадонида қувончли кунлар! Журналистнинг ягона қизи Самира турмушга чиқмоқда.

Бу ҳақда Амира Рашидова ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди. У саҳифасига қизининг 12 сентябрь куни бўлиб ўтган фотиха тўйига оид сурат ва видеоларни жойлаб, хонадонидаги шодиёнани мухлислари билан бўлишди.

Самиранинг янги ҳаёт остонасидаги қувончли кунлари яқинлашар экан, яқинлари ва оила аъзолари ҳам бу бахтли лаҳзаларга шерик бўлмоқда.

Таҳририятимиз номидан Самира ва унинг бўлажак турмуш ўртоғига оилавий бахт, мустаҳкам соғлик, меҳр-муҳаббат ва фаровон ҳаёт тилаймиз.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар