Рафиқаси билан жанозада танишган, “Ёмон қиз” билан юлдузга айланган Имрон 36 ёшда

1 дақиқа ўқиш6.3K
Рафиқаси билан жанозада танишган, “Ёмон қиз” билан юлдузга айланган Имрон 36 ёшда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • “Ёмон қиз” хити билан танилган хонанда Имрон 5-май куни 36 ёшни қарши олди.
  • Асли исми Ойбек Тўхтаев бўлган санъаткор 1990-йил Бухоро вилоятининг Когон туманида туғилган бўлиб, 2008–2013-йилларда Ўзбекистон давлат консерваториясида таҳсил олган.
  • У ҳақиқий машҳурликка 2019-йилда эришган ва бўлажак рафиқаси билан жаноза маросимида танишиб, 2021-йилда оила қурган.
  • Бугунги кунда хонанда ижод ва шахсий ҳаётда муваффақиятга эришиб, бахтли ҳаёт кечирмоқда.

“Ёмон қиз” хити орқали кенг оммага танилган, мухлислари томонидан “ишқ куйчиси” дея таърифланадиган хонанда Имрон 5 май куни 36 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан санъаткорнинг ҳаёт йўли ва ижодий фаолиятига қисқача назар ташлаймиз.

Асли исми Ойбек Тўхтаев бўлган Имрон 1990 йил Бухоро вилоятининг Когон туманида таваллуд топган. Унинг айтишича, санъатга бўлган меҳр онасидан мерос бўлган. Онаси ёшлигида саҳнага қизиққан бўлса-да, оила шароити туфайли бу орзусини амалга ошира олмаган. Шу орзуларни Имрон давом эттирган.

Рафиқаси билан жанозада танишган, “Ёмон қиз” билан юлдузга айланган Имрон 36 ёшда

Хонанданинг болалиги осон кечмаган. У 11–12 ёшларидаёқ оиласи билан бирга мусофирчиликда қурилишда ишлаб, меҳнатнинг оғирини бошидан кечирган. Шу боис бугунги муваффақияти ортида катта сабр ва меҳнат ётганини таъкидлайди.

Имрон 2008–2013 йилларда Ўзбекистон давлат консерваториясида таҳсил олган. У 2008 йилдан бошлаб ижодини бошлаган бўлса-да, ҳақиқий машҳурликка 2019 йилда чиққан “Ёмон қиз” қўшиғи орқали эришди. Ушбу қўшиқ қисқа вақт ичида хитга айланиб, хонанданинг номини кенг оммага танитди.

Қўшиқ тарихи ҳам қизиқ. Асар илк бор эронлик хонанда томонидан ижро этилган бўлиб, Имрон уни қайта ишлаб, янги нафас бағишлади. Шеър муаллифи Жўрабек Рамазонов экани маълум бўлиб, қўшиқ оммалашгач, унинг яқинлари ҳам миннатдорчилик билдирган.

Рафиқаси билан жанозада танишган, “Ёмон қиз” билан юлдузга айланган Имрон 36 ёшда

Имроннинг актриса Дурдона Қурбонова билан ижодий ҳамкорлиги ҳам кўплаб гап-сўзларга сабаб бўлган. Улар бир неча клипларда бирга иштирок этиб, мухлислар орасида “реал жуфтлик” сифатида қабул қилинган. Аммо ҳар иккиси ҳам бу фақат ижодий тандем эканини таъкидлаб келади.

Рафиқаси билан жанозада танишган, “Ёмон қиз” билан юлдузга айланган Имрон 36 ёшда

Хонанданинг шахсий ҳаёти ҳам мухлислар учун қизиқ мавзулардан бири. У 2021 йилда турмуш қурган. Қизиғи шундаки, у бўлажак рафиқаси билан жаноза маросимида танишган. Кейинчалик икки ярим йил кутиб, севган қизига уйланган.

Имроннинг таъкидлашича, у рафиқасини чин дилдан яхши кўриб, сабр билан кутиб турмуш қурган. Ҳозирда санъаткор нафақат ижодда, балки шахсий ҳаётида ҳам бахтли инсонлар қаторида.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?