Телефон ғилофи орасига 54 грамм тилла яширган фуқаро чегарада ушланди

Тошкент вилоятидаги “Ойбек” чегара божхона постида олтин тақинчоқларни яширинча олиб киришга уринган фуқаро аниқланди. У қимматбаҳо буюмларни телефон корпуси ва ғилофи орасига жойлаштириб, божхона назоратидан олиб ўтмоқчи бўлган.
Божхона қўмитаси маълумотига кўра, қўшни давлатдан Ўзбекистонга кириб келган фуқаро белгиланган тартибда текширувдан ўтказилган. Назорат жараёнида унинг мобил телефони синчиклаб кўздан кечирилганда, корпус ва ғилоф орасига яширилган 54 грамм тилла тақинчоқлар топилган.
Маълум бўлишича, фуқаро ушбу заргарлик буюмларини божхона декларациясида кўрсатмаган. Шунингдек, божхона ходимларининг оғзаки сўрови давомида ҳам ўзи билан тилла буюмлар олиб келаётганини билдирмаган.
Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан тегишли тартибда иш олиб борилмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…