7 январдан йўл ҳаракати жарималари бўйича янги тартиб жорий этилади

1 дақиқа ўқиш6
7 январдан йўл ҳаракати жарималари бўйича янги тартиб жорий этилади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • 2027 йил 7 январдан Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарималарни ундириш ва расмийлаштиришнинг янги тартиби кучга киради.
  • Жарималар 60 кун ичида тўланмаган тақдирда, инспектор қўшимча баённома тузмасдан автомобилни жарима майдончасига жойлаштириш ҳуқуқига эга бўлади.

2027 йил 7 январдан Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун қўлланилган жарималарни ундириш тартиби ўзгаради. Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин. Бунинг учун инспектордан қўшимча маъмурий баённома тузиш талаб қилинмайди. Ҳайдовчи қарзини тўхтатилган жойида тўлаш имкониятига эга бўлади.

Ички ишлар вазири буйруғи билан маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини расмийлаштириш ва кўриб чиқиш бўйича янги йўриқнома тасдиқланган. У 2011 йилдан буён амал қилиб келган тартибни алмаштиради.

Ҳуқуқбузарлик қайд этилганидан кейин инспектор баённомани планшетдаги «Маъмурий амалиёт» модули орқали тузади. Ҳайдовчининг шахси биометрик маълумотлар ёрдамида текширилади. Расмийлаштирилган ҳужжат электрон имзо ёки бармоқ изи билан тасдиқланади.

Айрим вазиятларда баённома қоғозда расмийлаштирилиши мумкин. Масалан, ҳайдовчи ўз айбини инкор этса ёки алоқа тармоғи ишламаса. Инспекторнинг жаримани жойида пул шаклида қабул қилиши тақиқланади.

Маъмурий иш 15 кун давомида кўриб чиқилиши керак. Ҳайдовчига иш кўриладиган жой ва вақт ҳақидаги маълумот Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети ёки мобиль илова орқали етказилади. Қарордан норози бўлганлар 10 кун ичида шикоят киритиши мумкин.

Жаримани тўлаш учун 60 кун муддат белгиланган. Ушбу вақт ичида тўлов амалга оширилмаса, автомобиль ҳақидаги маълумот инспектор планшетида кўринади. Ҳайдовчи қарзни жойида тўламаса, транспорт воситаси жарима майдончасига олиб борилади. Бу жараёнда алоҳида баённома тузилмайди.

Камералар орқали аниқланган қоидабузарликлар учун автомобиль эгаси жавоб беради. Бундай ҳолатларда ҳуқуқбузарликнинг такрорий содир этилгани инобатга олинмайди. Камера қайд этган маълумотлар махсус марказга 48 соатдан кейин келиб тушса, иш юритиш тўхтатилади.

Янги йўриқнома жарима балларини ҳисоблаш тартибини ҳам белгилайди. Айрим қоидабузарликлар учун 2 баллгача берилади. Ҳисобланган баллар бир йил ўтгач бекор қилинади. Бир йил ичида 12 баллдан кўп тўплаган ҳайдовчининг иши автоматик тарзда судга юборилади.

Қоидалар 2027 йил 7 январдан амал қила бошлайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?