“Ҳавас” гуруҳи оиласида қувончли кун: Робияхон турмушга чиқди! (видео)

1 дақиқа ўқиш2
“Ҳавас” гуруҳи оиласида қувончли кун: Робияхон турмушга чиқди! (видео)

“Ҳавас” гуруҳи хонадонида қувончли воқеа юз берди. Жамоанинг хушовоз хонандаси, оиланинг кенжа фарзанди Робияхон турмушга чиқди. Ёш хонанданинг никоҳ тўйи акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, мухлислар эътиборини тортди.

Эълон қилинган лавҳаларда Робияхон бўлажак турмуш ўртоғи билан никоҳ ўқитаётгани, тўй маросимида эса икки ёш ота-оналари учун қўшиқ куйлаётгани акс этган. Айниқса, уларнинг ота-оналарига бағишлаб ижро этган тароналари маросимга ўзгача файз бағишлаган.

Хонанданинг турмушга чиққани ҳақидаги хабарни мухлислари илиқ кутиб олди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари изоҳларда янги оилага бахт, тотувлик ва узоқ умр тилаб, самимий табрикларини йўллашмоқда.

Янги қурилган оилага бахт-саодат, Робияхонга эса оилавий ҳаёти ва ижодий фаолиятида муваффақият тилаймиз!

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?