Нега айнан Кубаева? Актриса Дилноза Кубаева фамилияси ҳақидаги сирни очди

Нега айнан Кубаева? Актриса Дилноза Кубаева фамилияси ҳақидаги сирни очди

Актриса Дилноза Кубаеванинг фамилияси нега айнан "Кубаева" эканини билармидингиз? Маълум бўлишича, унинг фамилияси аслида бошқа бўлиши керак эди.

Актриса интервьюларидан бирида бу саволга жавоб бериб, фамилияси бобосининг нияти ва ўша даврдаги ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни билан боғлиқлигини айтиб берган.

Унинг сўзларига кўра, авваллари фарзандларга ота-онанинг орзу-умиди билан боғлиқ исмлар қўйиш одати бўлган. Масалан, фарзанди омон қолишини истаганлар 'Турсин", ўғил фарзанд тилаганлар эса "Ўғлой" каби исмларни танлашган. Дилноза Кубаева ҳам ўз фамилияси тарихини ана шу анъана билан изоҳлайди. Актрисанинг айтишича, бобосининг кўплаб ака-ука ва опа-сингиллари туғилганидан кейин яшаб қолмаган. Шу боис бобоси фарзандлари кўпайсин, авлоди давом этсин, деган ниятда "Кўпайсин" исмини танлаган.

Бироқ туғилганлик ҳақидаги ҳужжат расмийлаштирилаётганда исм "Кубай" тарзида ёзиб қўйилган. Шу сабабли актрисанинг фамилияси ҳам "Кубаева" бўлиб қолган. Аслида эса у "Кўпайсинова Дилноза" бўлиши керак эди.

Шу тариқа, кўпчиликни қизиқтирадиган "Нега айнан Кубаева?" деган саволнинг жавоби актрисанинг оилавий тарихи ва бобосининг эзгу ниятига бориб тақалади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар