«Паноҳ» фильми юлдузлари ҳозир қандай кўринишда? (фото)

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Режиссёр Рустам Саъдиев томонидан 2007 йилда суратга олинган «Паноҳ» филми орадан 19 йил ўтган бўлса-да, ўзининг қаҳрамонлари ва воқеалар ривожи билан томошабинлар хотирасида сақланиб қолган.
- Филмда Улуғбек Қодиров ва Фаррух Соипов бой инсоннинг қизларини қўриқловчи тан соқчилар ролини, Гулчеҳра Эшонқулова ҳамда Муборак Ашурбоева эса қизлар образини гавдалантирган.
2007 йилда премьера қилинган «Паноҳ» фильми режиссёр Рустам Саъдиев томонидан суратга олинган. Орадан қарийб 19 йил ўтган бўлса-да, ушбу кинолента ва ундаги қаҳрамонлар томошабинлар ёдида сақланиб қолган.
Фильм воқеалари армиядан қайтган Элёр ва қамоқдан чиққан Санжар атрофида кечади. Улар бой инсоннинг қизларига тан соқчиси бўлиб ишга киради. Элёр образини Ўзбекистондаги машҳур актёрлардан бири Улуғбек Қодиров, Санжар ролини эса ҳозирда кино соҳасида фаолият юритмаётган Фаррух Соипов гавдалантирган. «Паноҳ» ушбу икки актёр биргаликда суратга тушган илк фильмлардан бири ҳисобланади.
Қаҳрамонлар қўриқлаши керак бўлган қизлар образини ҳам томошабинларга яхши таниш актрисалар ижро этган. Дилноза ролини Гулчеҳра Эшонқулова, Гулноза образини эса Муборак Ашурбоева ўйнаган. Ҳар икки актриса ҳам бугунги кунда кино соҳасида аввалгидек фаол эмас.
Фильмда Фаррух Соипов ва Гулчеҳра Эшонқулова ижро этган қаҳрамонлар ўртасидаги муносабатлар сокин ва самимий кечса, Улуғбек Қодиров ҳамда Муборак Ашурбоева қаҳрамонлари ўртасидаги муносабатлар шиддатли мулоқотлар ва характерлар тўқнашуви билан ёдда қолган. Айнан шу қарама-қаршилик фильмга ўзига хос жозиба бағишлаган.
«Паноҳ»нинг эътиборга молик жиҳатларидан яна бири — унинг давомийлиги. Фильмнинг хронометражи 2 соат 42 дақиқани ташкил этади. Шунга қарамай, томошабинлар икки жуфтлик ўртасидаги муносабатлар, қаҳрамонларнинг характери ва воқеалар ривожини қизиқиш билан кузатади.
Орадан қарийб 19 йил ўтиб, фильмдаги актёрларнинг бугунги кўриниши ҳам мухлисларда қизиқиш уйғотмоқда. Хўш, «Паноҳ» қаҳрамонларини бугунги кунда таний оласизми?
Фаррух Соипов

Гулчеҳра Эшонқулова

Улуғбек Қодиров

Муборак Ашурбоева

Жавоҳир Зокиров

Шаҳло Хожиева

Умид Шодмонов

Тоживой Шукуров































Изоҳлар 0
…