Шаҳзоданинг келини билан Германиядаги саёҳати мухлислар эътиборида!

Хонанда Шаҳзода келини билан Германиянинг Мюнхен шаҳрида саёҳат қилмоқда. Санъаткор ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида сафар давомида келини билан тушган суратларини мухлислари билан бўлишди.
Шаҳзода Германиянинг гўзал манзаралари ва шаҳардаги диққатга сазовор биноларни ҳам суратга олиб, кузатувчиларига намойиш этди. Хонанда эълон қилган суратларига “Ёқимли октябрь” дея изоҳ қолдирди.

Ушбу пост мухлислар эътиборини тортди. Изоҳларда кузатувчилар Шаҳзода ва унинг келинига мароқли саёҳат тилаб, илиқ фикрларини ёзиб қолдиришмоқда.































Изоҳлар 0
…