Робияхоннинг тўйида энг эсда қоларли лаҳза: келин-куёв дуэти! (видео)

“Ҳавас” гуруҳи хонадонида қувончли кун. Жамоанинг кенжа хонандаси Робияхон турмушга чиқмоқда. Ёш санъаткорнинг бўлажак турмуш ўртоғи Беҳрузжон экани ҳам маълум бўлди.
Ижтимоий тармоқларда Робияхон ва Беҳрузжоннинг никоҳ тўйидан олинган видеолар кенг тарқалмоқда. Айниқса, икки ёшнинг тўй маросимида биргаликда қўшиқ куйлагани фойдаланувчилар эътиборини тортди.
Келин-куёв ота-оналарига бағишлаб дуэт ижро этган. Уларнинг самимий чиқиши меҳмонларга манзур бўлиб, кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлган. Мазкур лаҳзалар акс этган видеода Беҳрузжоннинг хурсандчилиги ва келинига бўлган меҳрини сезиш мумкин.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам ушбу лавҳаларга бефарқ қолмади. Изоҳларда кўпчилик куёвнинг қувончли ҳолатига эътибор қаратиб, Робияхон ва Беҳрузжонга бахтли ҳаёт тиламоқда. Айримлар эса Беҳрузжоннинг келинига бўлган меҳрини самимий изоҳлар билан таърифламоқда.
Янги оилага бахт-саодат, меҳр-муҳаббат ва тотувлик тилаймиз!
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…