Мафтуна Холмуродованинг Шакира билан тушган сурати мухлислар эътиборида (фото, видео)

Хонанда Мафтуна Холмуродова 18 октябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги «Бишкек Арена» стадионида бўлиб ўтган Шакира концертида иштирок этди. Санъаткор ўзининг Instagram саҳифасида жаҳон юлдузи билан бирга тушган суратини эълон қилди.
Колумбиялик машҳур хонанда Шакира Бишкекда «Las Mujeres Ya No Lloran World Tour» номли жаҳон гастрол сафари доирасида концерт берди. Ушбу чиқиш унинг Марказий Осиёдаги илк концерти бўлди.
Мафтуна Холмуродова Шакира билан тушган суратига изоҳ қолдирар экан, унга яна бир бор учрашиш истагини билдирди.

«Шакира, биз яна кўришамиз! Чунки ҳали орзуим амалга ошмади», — деб ёзди хонанда.
Санъаткорнинг бу сўзлари унинг Шакира билан боғлиқ ҳали амалга ошмаган орзуси борлигига ишора қилди. Бироқ Мафтуна Холмуродова айнан қандай орзуни назарда тутганига аниқлик киритмаган.






























Изоҳлар 0
…