Ганалик 28 ёшли эркак бойлик илинжида ўзини тириклайин тобутга солиб, 3 кун қабристонда ётди

1 дақиқа ўқиш3
Ганалик 28 ёшли эркак бойлик илинжида ўзини тириклайин тобутга солиб, 3 кун  қабристонда ётди

Гананинг 28 ёшли фуқароси пул ва бойликни жалб қилиш мақсадида ғайриоддий маросимга қўл уриб, уч кун давомида қабристондаги тобут ичида ётгани айтилмоқда. Бу ҳақда “My Joy Online” нашри хабар берди.

Ғалати воқеа маҳаллий овчи сайр вақтида қабристонда қаровсиз турган тобутни кўриб қолганидан сўнг фош бўлган. Унинг итлари тобут томон югуриб бориб, тинимсиз ҳаракат қилган. Шундан шубҳаланган эркак унинг ичида кимдир бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.

Овчи тобутга яқинлашиб, ичкаридаги одамни ташқарига чиқишга ундаган. Ҳатто қурол ишлатиши мумкинлигини айтиб таҳдид қилганидан кейин тобут ичидан бир эркак чиққан. Маълум бўлишича, у маҳаллий дорихона шохобчаси эгаси бўлган.

Кўп ўтмай, воқеа жойидан доривор ўсимликлар йиғиб юрган табиб ҳам ўтиб қолган. Улар биргаликда эркакни қишлоққа олиб боришган. Бу ноодатий ҳодиса ҳақидаги хабар тез тарқалиб, маҳаллий аҳолидан иборат катта гуруҳ воқеа тафсилотларини билиш учун йиғилган. Айрим фуқаролар вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида полицияни чақиришни таклиф қилган.

Дастлабки тахминларга кўра, эркак қадимий маросим доирасида пул ва бойлик жалб қилиш умидида уч кун тобут ичида қолган. Кейинчалик у воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаш учун ҳуқуқ-тартибот органларига топширилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?