Нилуфар Усмонова онасининг уйидан яна нималарни олиб кетди? (видео)

Нилуфар Усмонова онасининг уйидан яна нималарни олиб кетди? (видео)

Юлдуз Усмонова Instagram саҳифасига илиқ ва самимий видеопост жойлади. Унда хонанданинг қизи Нилуфар Усмонова онасининг уйига келгани акс этган.

Видеода Нилуфар Усмонова ҳазил аралаш гапириб, кўплаб қизлар каби ўзида ҳам қизиқ одат борлигини айтади. Унинг сўзларига кўра, онасининг уйига келганда кўзига ёққан буюмни олиб кетгиси келиб қолади. Бу сафар ҳам у ёқтириб қолган стаканлар тўпламини олиб кетаётганини кулиб айтиб ўтади.

“Баъзида ўзимга ёқиб қолса, 'буни олсам бўладими?' деб сўрайман. Онам эса 'олавер' дейдилар. Агар тезроқ чиқиб кетмасам, яна бошқа нарсаларни ҳам олиб кетишим мумкин,” — дея ҳазиллашади у.

Мазкур видеога Юлдуз Усмонова ҳам ўзига хос, маъноли изоҳ қолдирди:

“Қиз бола онасининг уйига келса, ҳатто эски супурги ҳам қалтираб турар экан. Чунки қизининг кўзига нима чиройли кўринса, 'шу менга керак экан', деб олиб кетиши мумкин.”

Ушбу самимий ва кулгили лавҳа мухлислар томонидан илиқ кутиб олиниб, изоҳларда кўплаб кулгили фикрлар ва қўллаб-қувватловлар ёзилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар