Хонанда Али Отажонов 39 ёшни қарши олди (видео)

Хонанда Али Отажонов 39 ёшни қарши олди (видео)
Қисқача

Бугун, 30 июл куни хонанда Али Отажонов 39 ёшни қарши олди ва бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида видео улашди. Яқинлари унга зарли салют, байрам тортлари ҳамда 39 емас, 93 рақамли шамлар билан кутилмаган сюрприз тайёрлади. Видеода хонанда қизи билан биргаликда шамларни ўчириши ва яқинлари уни бағрига босиб табриклагани акс етган. Шунингдек, хонанданинг онаси Каромат Отажонова ўғлига таъсирли табрик йўллаб, унга езгу тилаклар билдирди.

Бугун, 30 июль куни хонанда Али Отажонов 39 ёшни қарши олди. Санъаткорнинг яқинлари унга унутилмас сюрприз тайёрлаб, туғилган куни билан ўзгача тарзда табриклади.

Хонанда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ушбу қувончли лаҳзалар акс этган видеони улашди. Унда яқинлари зарли салют, байрам тортлари ва 39 эмас, балки 93 рақамли шамлар билан кириб келиб, хонандага: “93 ёшингда ҳам мана шундай даврада туғилган кунингни нишонлаш насиб қилсин”, дея эзгу тилак билдиргани акс этган.

Видеода Али Отажонов қизи билан биргаликда шамларни ўчиради. Шундан сўнг яқинлари уни бағрига босиб табриклайди, самимий суҳбат ва ҳазил-мутойибалар байрамга янада илиқ кайфият бағишлайди.

Хонанданинг ўзи эса видео остига қисқагина: “1 кам 40 ёш. Happy birthday”, дея изоҳ қолдирган.

Али Отажоновнинг онаси, Каромат Отажонова ҳам ўғлига таъсирли табрик йўллади. У шундай ёзди:

“Happy birthday, болажоним! Сени она бўлган илк куним билан ҳам табриклайман! Аллоҳ сени икки дунёда ҳам азиз қилсин. Гавҳарой билан қўша қариб, солиҳ ва солиҳа фарзандларнинг ота-онаси бўлиб юринглар. Умринг узоқ, ҳайрли ва баракотли бўлсин. I love you always, sweetheart...”

Мазкур видео мухлислар томонидан илиқ кутиб олиниб, изоҳларда хонандага соғлик, узоқ умр ва янги ижодий зафарлар тилаган самимий табриклар ёғилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар