Зебо Раҳимова: “Аслида исмим Муниса бўлиши керак эди” (видео)

Актриса ва блогер Зебо Раҳимова "Интервю ТВ" лойиҳасига берган интервюсида асл исми Зебинисо бўлса-да, унга Муниса исмини қўйиш режалаштирилгани ҳақида сўзлаб берди. Унга кўра, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиб келиш учун борган бобоси ҳаяжон сабабли исмни есидан чиқариб юборган ва ЗАГС ходимининг маслаҳати билан ҳужжатларга унинг исми Зебинисо деб ёзиб юборилган.
Актриса ва блогер Зебо Раҳимова "Интервю ТВ" лойиҳасига берган интервюсида ўз исмига оид кўпчилик билмаган қизиқарли воқеани сўзлаб берди. Унинг айтишича, асл исми Зебинисо бўлса-да, аслида унга Муниса исмини қўйиш режалаштирилган экан.
Актрисанинг сўзларига кўра, у узоқ кутилган фарзанд бўлмаган. Ота-онаси турмуш қурганидан кўп ўтмай онаси ҳомиладор бўлган ва у дунёга келган. Онаси қизига Муниса деб исм қўйишни ният қилган.
Бироқ туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш учун ЗАГСга борган бобоси қандай исм қўйиш режалаштирилганини ҳаяжон сабаб эсидан чиқариб юборган.
"ЗАГСдаги ходима бобомдан: 'Онангизни исми нима?' деб сўраган. Бобом 'Зебинисо деб жавоб берган. Шунда ходима: 'Унда Зебинисо деб қўя қолинг. Чиройли исм экан. Уйда хоҳлаганча чақираверасизлар', деган. Шундан кейин исмим ҳужжатларда Зебинисо бўлиб қолган," — дейди актриса.
Зебо Раҳимованинг айтишича, онаси бу воқеадан хабар топгач, анча ранжиган.
"Ойим мени Муниса деб атамоқчи бўлган. Ўша пайтларда Муниса, Зилола каби исмлар урф эди. Туғруқхонада ҳатто йиғлаб, 'Шунақаям эски исм қўядими?' деб хафа бўлганлар. 'Моҳира ва Муниса бир-бирига жуда мос тушади', деб ният қилган эканлар. Ҳатто икки ҳафтача аразлаб ҳам юрганлар," — дея кулиб эслади у.
Шу билан бирга, актриса бугун Зебинисо исмини жуда яхши кўришини ҳам таъкидлади. Унинг айтишича, бу исмнинг маъноси ҳам жуда чиройли ва йиллар ўтиши билан у ўз исмига меҳр қўйган.






























Изоҳлар 0
…