“Уйда ёлғиз” фильми яна катта экранларга қайтиши мумкин

“Уйда ёлғиз” фильми яна катта экранларга қайтиши мумкин

Машҳур “Уйда ёлғиз” (Home Alone) фильмининг бош қаҳрамони Кевин МакКаллистерни гавдалантирган актёр Маколей Калькин узоқ йиллардан сўнг ўзининг афсонавий ролига қайтиши мумкин. Хориж ОАВ хабарларига кўра, актёр Дисней билан янги фильм ғоясини муҳокама қилган ва лойиҳа ҳозирча дастлабки босқичда.

Маълум қилинишича, янги сюжетда Кевин энди вояга етган, фарзандли ота сифатида тасвирланади. Бироқ бу сафар воқеалар кутилмаган тарзда ривожланади: Кевиннинг ўзи уй ташқарисида қолади, ичкарида эса унинг ўғли турли тузоқлар тайёрлаб, отасини уйга киритмасликка ҳаракат қилади. Шу тариқа фильм асл воқеаларнинг замонавий ва тескари талқинини намойиш этиши мумкин.

Манбаларга кўра, Дисней ушбу ғояга ижобий муносабат билдирган. Бироқ лойиҳа ҳали расман тасдиқланмаган ва суратга олиш ишлари бошланганига оид расмий баёнот берилмаган.

Агар фильм амалга оширилса, Маколей Калькин қарийб 34 йилдан сўнг Кевин МакКаллистер образига қайтади. Бу эса миллионлаб мухлислар учун болалик хотираларини яна жонлантирадиган энг кутилган кино воқеаларидан бирига айланиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар