Барно Тешабоева: “Кампир роллари билан кам бўлмадим”

Ўзбек санъатида турли ёшдаги аёллар образини маҳорат билан гавдалантириб келаётган актриса Барно Тешабоева ўзининг ижодий фаолияти ва “кампир” роллари ҳақида гапирди.
Актриса 38 йилдан буён саҳна ва экранда кампир образини ижро этиб келаётганини таъкидлади. У бу касбидан ҳеч қачон афсусланмаганини, санъат орқали ҳаётда ўз ўрнини топганини билдирди.
“Кампир ролини ўйнаганимдан афсусланмайман. Шу касбим ортидан кам бўлмадим. Тошкентдан уйим бор, ўзим хоҳлаган жойга саёҳат қилишим учун маблағим етарли. Бир оиланинг бахтли бекасиман. Бундан ортиқ бахт борми?” — деди Барно Тешабоева.
Актриса саҳнадаги машаққатли меҳнати ҳақида ҳам гапирди. Унинг сўзларига кўра, бир концерт давомида 40 дақиқага яқин ярим ўтирган ҳолда оёқда туришига тўғри келади.
“Бошқалар 10 дақиқа ҳам бундай ҳолатда тура олмайди. Мен эса йиллар давомида саҳнада шу меҳнатни бажариб келяпман”, — деди санъаткор.
Барно Тешабоева, шунингдек, умрини санъатга бағишлагани, аммо бугунга қадар ҳеч қандай мукофотга эга бўлмаганини ҳам афсус билан қайд этди.






























Изоҳлар 0
…