Равшан Комилов 62 ёшни қарши олди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов бугун, 26 октябрь куни таваллуд айёмини нишонламоқда. Хонанда 1964 йил 26 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган ва бугун 62 ёшни қарши олди.
Равшан Комилов дастлаб мусиқа мактабида таҳсил олган. Кейинчалик Маданият техникуми ва Педагогика олийгоҳининг мусиқа факультетини тамомлаган. Унинг профессионал ижодий фаолияти 1987 йилда бошланган.
Санъаткор “Одам бўлайлик”, “Қараб қўй”, “Танго”, “Юришларинг ёқади” ва “Озодани севаман” каби қўшиқлари билан мухлислар эътиборини қозонган. Бугунги кунга қадар унинг 200 дан ортиқ қўшиғи, 30 дан зиёд видеоклипи ва 10 дан ортиқ албоми мавжуд.
Равшан Комилов 1991 йилда “Камолот” кўрик-танловида ғолиб бўлган, 1994 йилда “Улуғбек” мукофотига сазовор бўлган. 2000 йилда эса “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган.
Таҳририятимиз номидан Равшан Комиловни таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз. Хонандага мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва ижодий фаолиятида янги муваффақиятлар тилаймиз.






























Изоҳлар 0
…