Қаҳрамон Абдураҳимов 77 ёшни қарши олди

Ўзбек театр ва кино санъати вакили, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Қаҳрамон Абдураҳимов 18 август куни 77 ёшни қарши олди. У 1949 йил 18 августда Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида туғилган ва 1972 йилдан буён Ўзбек миллий академик драма театрида етакчи актёрлардан бири сифатида фаолият юритиб келмоқда. Актёр “Ўтган кунлар”, “Шайтанат”, “Абулфайзхон”, “Севгинатор” ва “Тавба” каби филмлардаги роллари билан танилган.
Ўзбек театр ва кино санъатининг таниқли вакили, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Қаҳрамон Абдураҳимов кеча, 18 август куни 77 ёшни қарши олди.
Актёр 1949 йил 18 августда Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида таваллуд топган. У 1972 йилда профессионал саҳнадаги фаолиятини бошлаган ва шундан буён Ўзбек миллий академик драма театрида етакчи актёрлардан бири сифатида ижод қилиб келмоқда.
Қаҳрамон Абдураҳимов кўп йиллик фаолияти давомида театр саҳнасида турли образларни гавдалантириш билан бирга, кино ва телелойиҳаларда ҳам муносиб ролларни ижро этган. Томошабинлар уни “Ўтган кунлар”, “Шайтанат”, “Абулфайзхон”, “Севгинатор” ва “Тавба” каби фильмлардаги роллари орқали яхши танийди.
Санъаткорнинг ўзбек маданияти ривожига қўшган ҳиссаси давлат томонидан ҳам муносиб эътироф этилган. У 1993 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган. Шунингдек, 2021 йилда “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” кўкрак нишони, 2022 йилда “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишонига эга бўлган.

2026 йил 28 май куни Президент фармонига мувофиқ Қаҳрамон Абдураҳимов мамлакат маданий ҳаётидаги хизматлари учун “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.
Таҳририятимиз Қаҳрамон Абдураҳимовни 77 ёшга тўлган қутлуғ айёми билан самимий муборакбод этади. Унга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий хотиржамлик ва келгусидаги ижодий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз.































Изоҳлар 0
…