Муниса Ризаева бугун 40 ёшни қарши олмоқда (видео)

Муниса Ризаева бугун 40 ёшни қарши олмоқда (видео)
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Хонанда Муниса Ризаева 21 октябр куни 40 ёшга тўлди.
  • Санъаткор Instagram саҳифаси орқали янги ёшга қадам қўйганини маълум қилиб, ўтган ва келгуси кунлари учун шукроналик билдирди.
  • Тошкент шаҳрида туғилган хонанда 2023 йилда Арсений Мороз билан турмуш қурган ва 2024 йилда ўғил фарзандли бўлган.
  • У ўз ижодий фаолияти давомида "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист" фахрий унвонига ҳам сазовор бўлган.

Хонанда Муниса Ризаева бугун, 21 октябрь куни 40 ёшни қарши олмоқда. Санъаткор таваллуд куни муносабати билан Instagram саҳифасида видео жойлаб, янги ёшга қадам қўйганини маълум қилди.

Хонанда видеога изоҳ сифатида ўзининг янги ёши билан самимий табриклаб, ўтган кунлари, бугунги ҳаёти ва келажакдаги бахтли кунлари учун шукроналик билдирди.

“Яна бир ёшга улғайдим. Яна бир ёшга ақллироқ бўлдим. Яна бир ёшга кучлироқ бўлдим.

Янги ёшим муборак бўлсин! Ўтган кунларимга шукр, бугунги кунимга шукр ва ҳали олдинда кутаётган барча гўзал кунлар учун шукр”, — деб ёзди Муниса Ризаева.

Муниса Ризаева “Кўзларим яна”, “Аҳа-оҳо”, “Hollywood”, “Секин-аста”, “Эй само”, “Армон” ва “Ёмғир” каби қўшиқлари орқали мухлислар орасида шуҳрат қозонган.

Ушбу пост остида ҳам кўплаб кузатувчилар хонандани таваллуд айёми билан табриклаб, унга самимий тилакларини йўллади.

Биз ҳам Муниса Ризаевани таваллуд айёми билан чин қалбимиздан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, чексиз бахт, оилавий хотиржамлик, ижодий парвозлар ва янги муваффақиятлар тилаб қоламиз. Ҳар доим яқинлари меҳридан, мухлислари эътиборидан баҳраманд бўлиб, юзидан табассум аримасин!

Маълумот учун, Муниса Ризаева 1986 йил 21 октябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. У 2023 йил 7 сентябрда беларуслик Арсений Мороз билан турмуш қурган. 2024 йил 24 ноябрь куни эса ўғил фарзандли бўлган.

2026 йил 28 май куни хонандага “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони берилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар