Анвар Жўраев “Овоз” ва “Артист” лойиҳаларининг аҳамияти ҳақида гапирди (видео)

1 дақиқа ўқиш5
Анвар Жўраев “Овоз” ва “Артист” лойиҳаларининг аҳамияти ҳақида гапирди (видео)

“Саҳар” гуруҳи фронтмени, хонанда Анвар Жўраев “Овоз” ва “Артист” мусиқий лойиҳаларининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди. У мазкур лойиҳаларда ҳакам сифатида иштирок этган ва уларнинг ёш истеъдодларни кашф этишдаги ўрнини алоҳида таъкидлади.

Хонанда интервюларидан бирида ундан “Овоз” ва “Артист” лойиҳалари қанчалик муҳим ва керакли экани ҳақида сўралди.

“Бу лойиҳалар жуда ҳам керакли. Чунки улар орқали янги артистлар кашф этилади. Вилоят ва туманлардан келган ёшларнинг ўзини кўрсатиши, истеъдодини намоён этиши учун имконият яратилади. Улар ўз қобилиятини намойиш қилиб, келажакдаги ижодий фаолияти учун йўл очиши мумкин. Шунинг учун бундай лойиҳаларни жуда муҳим деб ҳисоблайман. Бизда ҳам шундай лойиҳалар бўлиши керак”, — деди Анвар Жўраев.

Хонанданинг фикрича, бундай мусиқий лойиҳалар нафақат ёш истеъдодларни кенг оммага танитади, балки уларнинг катта саҳнага чиқиши ва профессионал ижодкор сифатида шаклланишига ҳам ёрдам беради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?