Ўзбек эстрадаси юлдузи Насиба Абдуллаева бугун 65 ёшда

Ўзбекистон эстрадасининг машҳур ва севимли вакилларидан бири, халқ артисти Насиба Абдуллаева бугун, 15 ноябрь куни 65 ёшни қаршилади.
Хонанда 1961 йил 15 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. У кўп йиллик ижодий фаолияти давомида ўзининг бетакрор овози ва дилга яқин қўшиқлари билан мухлислар меҳрини қозониб келмоқда.
Насиба Абдуллаева нафақат Ўзбекистон, балки Озарбайжон халқ артисти унвонига ҳам сазовор бўлган. Шунингдек, у педагог ва профессор сифатида ҳам фаолият юритиб, санъат соҳасида ўз ўрнига эга.
Хонанда ўзбек, озарбайжон, форс, тожик, рус ва бошқа тилларда қўшиқлар ижро этиб, турли халқлар мусиқий маданиятини бирлаштиришга ҳисса қўшган.
Фурсатдан фойдаланиб, санъаткорни таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз. Унга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий хотиржамлик ва ижодий фаолиятида янги муваффақиятлар тилаймиз.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…