Собиржон Мўминов бугун 57 ёшда!

Маданият1 дақиқа ўқиш2
Собиржон Мўминов бугун 57 ёшда!

Бугун, 29 ноябрь куни таниқли ўзбек хонандаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Собиржон Мўминов 57 ёшни қарши олди.

Санъаткор 1969 йил 29 ноябрда Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида санъаткорлар оиласида туғилган. Унинг мусиқага қизиқиши ёшлигидан бошланган. Дастлаб мусиқа мактабида етти йил давомида скрипка чалишни ўрганган.

Кейинчалик Тошкент давлат маданият институтида таҳсил олиб, мақом ва танбур йўналишини ўзлаштирган. Меҳнат фаолиятини Ўш театрида яккахон хонанда сифатида бошлаган. 1992 йилдан Муҳиддин Қориёқубов номидаги бадиий жамоалар дирекцияси қошидаги «Ўзбекистон» ашула ва рақс ансамблида фаолият юритган.

Собиржон Мўминов ижодий фаолияти давомида ўзбек мусиқа мухлислари орасида машҳур бўлган қатор қўшиқларни ижро этган. Унинг «Бир кам дунё», «Биринчи муҳаббат», «Кўнглим Тошкент-Фарғонада», «Битта кулинг», «Икки дил», «Эслармикансан» ва «Сенсиз» каби қўшиқлари мухлислар эътиборини қозонган.

Санъаткор 1993 йилда «Анора» эстрада қўшиқлари танлови, 1995 йилда эса «Садо» танлови ғолиби бўлган. 2000 йилда унга «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони берилган.

Собиржон Мўминов Ўзбекистон бўйлаб, шунингдек, бир қанча хорижий мамалакатларда Туркия, АҚШ, Хитой, Россия каби давлатларда сафарда бўлган. Ҳозирда оила аъзолари билан Американинг Нью-Йорк шаҳрида яшаб, иш фаолиятини давом эттирмоқда.

Собиржон Мўминовни таваллуд айёми билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик ва ижодий фаолиятида янада катта муваффақиятлар тилаймиз.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Дунё
    БМТ: 2025 йилда 47 минг аёл ва қиз яқинлари томонидан ўлдирилган
  2. Спорт
    Ўзбекистонлик гандболчилар Осиё чемпионатида Ҳиндистонни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
  3. Дунё
    50 метрлик тик деворда юрган Альп эчкилари ҳайратга солди
  4. Спорт
    Илья Малинин фигуристлар ўртасида қисқа дастур бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
  5. Спорт
    Моуриньо «Реал»нинг «Алавес»дан учраган мағлубиятидан сўнг ўз хатоларини тан олди
  6. Спорт
    Луис Энрике «ПСЖ»нинг «Лорьян» устидан қозонган ғалабаси ҳақида фикр билдирди
  7. Спорт
    Нодирбек Абдусатторов Лондондаги нуфузли турнирнинг 4-турида ғалаба қозонди
  8. Спорт
    «Енгил вазн камари меники, мен бошқа кутмайман»: Царукян Гейжига ультиматум қўйди
  9. Дунё
    Россия Украинага 140 та дрон билан ҳужум қилди: 101 таси зарарсизлантирилди
  10. Дунё
    Хитойда машҳур семиз қоплон парҳездан озод қилинди