Амирхон Умаровнинг тўйидаги унутилмас лаҳзалар: "келин салом" ва "оналарга гул тақдим этиш" (видео)

Амирхон Умаровнинг тўйидаги унутилмас лаҳзалар: "келин салом" ва "оналарга гул тақдим этиш" (видео)

Амирхон Умаровнинг кеча бўлиб ўтган тўйидан видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кўпчиликнинг эътиборини тортди. Кадрларда никоҳ оқшомининг кўтаринки кайфиятда, ўзига хос маросимлар билан ўтгани акс этган.

Тўй меҳмонлари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эътиборини, айниқса, келин салом ҳамда келин-куёвнинг оналарига гул тақдим этиш маросимлари тортди. Келин салом маросимини кўпчиликка таниш санъаткорлар Шаҳлохоним ва Саида Раметова олиб борди. Келиннинг куёвга салом қилгани ҳам видеоларни томоша қилганлар орасида қизиқиш уйғотди.

Яна бир эътиборли лаҳзада келин ва куёв бир-бирларининг оналарига гул тақдим этиб, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатди. Ушбу самимий лаҳзалар тўйга ўзгача файз бағишлади.

Ижтимоий тармоқлардаги изоҳларда кузатувчилар ёш жуфтликни табриклаб, уларга бахтли ва тотув ҳаёт тиламоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар