19:45 / 08.02.2018
5 838

«Барон-2»да чет эллик актёрлар иштирок этади

«Барон-2»да чет эллик актёрлар иштирок этади
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги қошидаги Бадиий кенгаш аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибидан жами 7 та масала ўрин олди, деб ёзади Кун нашри.

Улардан бири муаллифлар Мадина Мўминова ва Рустам Саъдиевнинг «Барон-2» номли икки қисмли бадиий фильмга мўлжалланган адабий сценарий лойиҳаси тақдимоти бўлди.

Қайд этилишича, «Барон-2» фильми лойиҳасига чет эллик таниқли киноактёрлар жалб этилмоқда, фильмнинг ўзини эса бир қатор хорижий мамлакатлар ҳудудида тасвирга олиш кўзда тутилмоқда.

Режиссёр Рустам Саъдиев мазкур лойиҳа илк «Барон» филми каби томошабинлар кўнглидан жой олишига ва халқаро миқёсда ҳам ном қозона олишига умид билдирди.

Маълумотларга кўра, мазкур лойиҳа учун Буюк Британия, Испания, Россия, Туркия, Озарбойжон, Сурия, Қозоғистон ва Тожикистон каби давлатлардан актёрлар таклиф этилиши режалаштирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Барон-2»да чет эллик актёрлар иштирок этади