12:02 / 29.11.2020
6 460

Юлдузли дўстлик: Турк машҳурлари ким билан дўст тутинган? (фото)

Юлдузли дўстлик: Турк машҳурлари ким билан дўст тутинган? (фото)
Асосий вақтини суратга олиш майдончаларида ўтказадиган турк киноижодкорлари янги лойиҳалар устида ишлаш давомида нафақат ўз севгисини топиши, балки бошқа бир ижодкор билан қадрдон дўст тутиниши ҳам мумкин. Эътиборингизга ана шундай суратга олиш жараёнларида танишган ва шундан буён яқин алоқада бўлган турк юлдузлари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Хатиче Шендил ва Бергузар Корел

Фото: «Яндекс Дзен»
Кўринишидан ҳам бир-бирига ўхшаб кетадиган актрисаларнинг дўстлиги йиллар синовидан ўтган. Халит Эргенчнинг рафиқаси сифатида яхши таниш бўлган Бергузар нафақат актрисалик маҳорати, балки вокал борасида ҳам чакки эмас. У Хатиченинг тўйида бир неча қўшиқ ижро қилган ҳатто. Бир-бирини ҳамиша қўллаб-қувватлайдиган актрисалар ҳамиша ёрдамга шай. Хатиче Бергузар ижросидаги «Ватаним сенсан» энг яхши кўрган сериали эканини айтади. Аммо уларнинг ҳар ҳали ҳамон биргаликда роли ижро қилишга муваффақ бўлмаган.

Нур Феттаҳўғлу ва Асли Энвeр

Фото: Series Тurkish
«Муҳташам юз йил» юлдузи «Истанбуллик келин» сериалидаги роли билан яхши таниш бўлган Асли Энвeр билан «Вавилон» сериалининг суратга олиш жараёнида дўст тутинган. Улар бир зумда тил топишиб, илиқ муносабатларга киришиб кетган. Дугоналар яқиндагина биргаликда фотосессияда иштирок этишга улгурди. Тақдим қилинган суратлардаги актрисаларнинг самимий эмоциялари мухлисларни ҳам бефарқ қолдирмаган.

Нургул Ешилчай ва Ўзжан Дениз

Фото: «Яндекс Дзен»
Эркак ва аёллар дўст бўлиши мумкин эмас, деб ўйлаганлар фикрини хато эканлигига мазкур жуфтликнинг муносабатлари яққол мисол бўла олади. «Ишкомли уй» сериалида севишганлар ролини қойиллатиб ўйнаган Ўзжан ва Нургул 2016 йилда яна бир марта ҳамкорликда ишлаган ва «Иккинчи имкон» фильмида биргаликда роль ижро қилган. Уларнинг суратга олиш майдончасидан ташқарида тушган суратлари ҳам лиммо-лим. Улар тез-тез кўриниб туриши ва вақтини мароқли ўтказиши мумкин.

Берен Саат ва Эсра Дерманжиўғлу

Фото: «Яндекс Дзен»
Биргаликдаги суратларини кўп учратиш мумкин бўлган Берен ва Эсра «Айбсиз айбдор» ва «Косем» сериалларида биргаликда суратга тушган. Улар бирга бўлса ҳеч қачон зерикмайди. Икковида ҳам бирдек ҳазилкашлик борлиги чиқишиб кетганининг сабабларидан бири.

Ханде Эрчел ва Буржи Ўзберк

Фото: «Яндекс Дзен»
Ёш, гўзал ва истеъдодли дугоналар бир-бирини жуда ҳам яхши кўради. Улар «Гунеш қизлари» сериалининг суратга олиш жараёнида танишган. Сюжетга кўра опа-сингил бўлган актрисалар муносабатлари ҳаётга ҳам таъсир қилган ва қалин дугона бўлган. Улар биргаликда дам олиш, харид қилишни хуш кўради, доим бирга бўлиш учун бири-бирига яқин жойдан уй олган ҳатто. Мухлислар уларнинг бир лойиҳада биргаликда такрор иштирок этишини интиқлик билан кутади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Юлдузли дўстлик: Турк машҳурлари ким билан дўст тутинган? (фото)