Туркияда бир қатор таниқли санъаткорлар гиёҳвандликка оид тергов доирасида қўлга олинди

Маданият1 дақиқа ўқиш4
Туркияда бир қатор таниқли санъаткорлар гиёҳвандликка оид тергов доирасида қўлга олинди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида машҳур санъаткорлар иштирокидаги гиёҳвандликка оид тергов доирасида 24 нафар шахс қўлга олинди. Улар орасида “Ишкомли уй”, “Қизил ғунчалар” каби бир қатор сериаллар орқали таниш бўлган актёр ва хонанда Ўзжан Дениз, «Муҳташам юз йил» сериалида Шоҳ Султон образини гавдалантирган Дениз Чакир ҳамда актриса Буржу Ўзберк бор. Бу ҳақда TRT Haber маълум қилди.

Маълум қилинишича, Истанбул Бош прокуратураси томонидан олиб борилаётган тергов доирасида жами 35 нафар шахсни қўлга олиш бўйича қарор чиқарилган. Улар гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш ёки сақлашда гумон қилинмоқда. Операция давомида 24 нафар шахс ушланган, қолган гумонланувчиларни аниқлаш ва қўлга олиш чоралари давом эттирилган.

Тергов фоҳишалик, гиёҳвандлик ёки психотроп моддалар савдоси, уларни етказиб бериш, шунингдек, истеъмол қилиш ва сақлаш билан боғлиқ ҳолатларни қамраб олган. Прокуратура маълумотига кўра, иш доирасида гумонланувчиларнинг кўрсатмалари, гувоҳларнинг баёнотлари, олиб қўйилган телефонлар ва рақамли материаллар экспертизаси ҳамда махфий гувоҳлар маълумотлари ўрганилган.

Ҳозирча Ўзжан Дениз, Дениз Чакир ва Буржу Ўзберкка нисбатан билдирилган гумонларнинг алоҳида тафсилотлари ошкор этилмаган. Шу боис уларнинг айбдорлиги ҳақида хулоса чиқаришга асос йўқ. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Polis xodimlari bir necha gumonlanuvchini binodan olib chiqishmoqda.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Дунё
    Буюк Британия ҳарбий самолётларини махсус ангарлар ва антидрон тўрлари остига яширмоқда
  2. Фойдали
    Германияда тухумни ёғда эмас, балки сувда пиширишади: Бунинг 4 та асосий сабаби...
  3. Саломатлик
    Майизнинг юрак ва ҳазм тизими учун фойдалари
  4. Жамият
    Хоразмда маст эркак метан заправкада қаровсиз қолдирилган Damas'ни олиб қочди
  5. Спорт
    «Фаворит — Синдаров»: Сергей Карякин Жаҳон чемпионлиги баҳси ҳақида фикр билдирди
  6. Спорт
    Синдаров Жаҳон чемпионлиги баҳсида дам олиш хонасида нима билан банд эканини очиқлади
  7. Ўзбекистон
    27 ноябрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда
  8. Спорт
    Франциянинг нуфузли нашри Жаҳон чемпионлиги баҳсининг 2-партиясини таҳлил қилди
  9. Спорт
    Opta суперкомпьютери ЕЧЛ фаворитларини янгилади: асосий даъвогар клублар...
  10. Спорт
    Луис Энрике «Рома» билан дурангдан сўнг рақибга юқори баҳо берди