23:20 / 02.02.2021
1 903

Турк киноси янгиликлари: Ўзидан 23 ёш кичик қизга кўнгил қўйган Ўзжан Дениз

Турк киноси янгиликлари: Ўзидан 23 ёш кичик қизга кўнгил қўйган Ўзжан Дениз
Фото: Millet
Турк киносаноати билан боғлиқ энг муҳим янгиликларни эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз.

29 январь куни Star TV каналида Ўзжан Дениз бош қаҳрамон ролини ижро қилган «Сени узоқ кутдим» сериали премьераси бўлиб ўтди. Узоқ кутилган фильм рейтингда паст кўрсаткич қайд этган ва эътирозларга сабабчи бўлган. Мухлислар қаҳрамон қиз ролини гавдалантирган Ирем Ҳалважиўглунинг актрисалик маҳорати етишмаслиги ва сюжетда ўзига хослик йўқлигини танқид қилган.

Фото: Milliyet
Аммо паст кўрсаткичлар актёрнинг собиқ рафиқаси премьерадан аввал эри уни ўлдиришга уринганини овоза қилгани билан боғлиқлиги эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Чунки Ўзжаннинг ўзи буларнинг бари атайин янги лойиҳа намойишидан аввал уюштирилгани ва бу унинг ижодий фаолиятига қарши акция эканини таъкидлаган. Posta газетаси эса Денизнинг ўзидан 23 ёш кичик эронлик дизайнер Самар Дадгар билан муносабатда эканини маълум қилган.

Фото: «Яндекс Дзен»
Марям Узерли қизлари Лара ва Лили билан бирга тушган суратларини эълон қилди. Актрисанинг иккинчи фарзанди 2021 йилнинг 8 январь куни дунёга келганди.

Фото: «Яндекс Дзен»
Иброҳим Челикколенинг рафиқаси иккинчи марта ота-она бўлишни режалаштираётганини маълум қилган. Жуфтлик қизлик бўлишни истаётганини айтиб, аллақачон исм танлаб қўйганини маълум қилган. Иброҳим ва Михре 2017 йилда турмуш қурган ва 2019 йилда илк марта фарзандли бўлган.

Фото: «Яндекс Дзен»
Гулсерен Будайижиўглу асари асосида OGM Pictures томонидан суратга олинган «Маъсумлар хонадони» ва «Қизил хона» сериаллари машҳурликка эришишга муваффақ бўлган. Навбат Гулсерен қаламига мансуб «Ойна ортидаги қиз» китобига. OGM Pictures томонидан суратга олинадиган сериал премьераси 2021 йилнинг февраль ойи сўнгида бўлиши режалаштирилган.

Фото: «Яндекс Дзен»
Элчин Сангу InStyle журналининг февраль сонидаги муқоваси учун суратга тушди.

Фото: Turk Cinema
Энгин Ўзтурк Sözcü газетасига берган интервьюсида Мустафо Камол Отатуркка бағишланган фильмда роль ижро қилишни орзу қилишини билдирган. Актёр унинг тарих саҳифаларида муҳрланмаган ҳаётидаги лаҳзаларни гавдалантиришни ва инсон сифатида феъл-атворини истайди.

Фото: Turk Cinema
Жан Яман «Сандокан» сериалида суратга тушиш учун тайёргарлик ишларини бошлаб юборган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Турк киноси янгиликлари: Ўзидан 23 ёш кичик қизга кўнгил қўйган Ўзжан Дениз