16:33 / 07.02.2021
6 145

Ижроси сериал муваффақиятини таъминлайдиган турк актрисалари (фото)

Ижроси сериал муваффақиятини таъминлайдиган турк актрисалари (фото)
Турк сериалларининг юқори рейтингни қайд қилиши ва муваффақиятли чиқиши нафақат сюжет, ўзига хослик ва унда роль ижро қилаётган актёр ва актрисаларнинг қанчалик маҳоратли эканига боғлиқ, деб ёзади "Дарё" нашри.

Неслиҳан Атагул

Фото: Pinterest
Гўзал ва ўзига хос кўринишга эга бўлган актриса истаган лойиҳанинг муваффақиятли чиқиши гарови ҳисобланади. Ўсмирлик давриданоқ суратга тушишни бошлаган Неслиҳан «Ишқ соҳиллари» сериалидан кейин машҳурликка эришган. У бош қаҳрамон ролини гавдалантирган «Севги изтироби» Эмми мукофотига лойиқ деб топилган. Шундан кейин «Элчининг қизи» сериалида Наре ролини ижро қилган ва соғлиғи ёмонлашгани сабаб лойиҳани тарк этиши мухлислар учун кутилмаган ҳол бўлган.

Туба Буюкустун

Фото: Milliyet
38 ёшли актриса 20 йилдан буён турк мухлисларининг севимли актрисаси ҳисобланади. Унинг ижросидаги «Осиё», «Пул ва гул ишқи» сериаллари халқаро муваффақиятга эришган ва хорижий томошабинлар қалбини ҳам забт этиб улгурган. Туба ижросидаги исталган сериал энг юқори рейтингларни қайд қилади. Неслиҳан «Элчининг қизи»ни тарк этганидан кейин ижодкорлар лойиҳага бўлган қизиқишни орттириш учун Тубани роль ижро қилишга таклиф қилган.

Демет Ўздемир

Фото: Turk Cinema
Романтик комедияларнинг қироличаси деб аталадиган актриса «Қулупнай ифори» сериалидан кейин машҳурликка эришган. Шундан кейин продюсерлар томонидан турли таклифлар келиб туша бошлаган. «Тонг қуши» сериалида Жан Яман билан бирга суратга тушгани муваффақият олиб келганидан кейин Демет ўзини драмада синаб кўрмоқчи бўлган ва «Сен туғилган уй» сериалида бош қаҳрамон ролини гавдалантирган.

Хатиже Шендил

Фото: Milliyet
Хатиже 2010 йилда «Қорадоғлар» сериалида суратга тушган. 2012 йилда эса «Дила хоним» сериалига бош ролга тасдиқланган. «Тақдирга қарши севги» сериалида Ўзжан Дениз билан бирга роль ижро қилган. 6 йил кетма-кет суратга тушган актриса кейинчалик экранда кўриниш бермай қўйган ва 2019 йилдан фаолиятини давом эттира бошлаган.

Берен Саат

Фото: Milliyet
«Тақиқланган севги» сериалида роль ижро қилган актриса кейинчалик «Айбсиз айбдор», «Қасос», «Кўсем» сериалларида суратга тушган. Мухлислар қалбини забт этган Берен шундан кейин Netflix платформаси учун «Атие» сериалида суратга тушишга таклиф қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ижроси сериал муваффақиятини таъминлайдиган турк актрисалари (фото)