Истанбулда сув тошқини: машҳур турк юлдузлари Мурат Боз ва Демет Ўздемир сув тошқини сабаб хавф остида қолди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида кучли ёмғир оқибатида сув остида қолган студияда хонанда Мурат Боз ва актриса Демет Ўздемир қамалиб қолди. Улар қутқарув гуруҳлари томонидан қайиқлар ёрдамида хавфсиз ҳудудга олиб чиқилди.
Ҳодиса Сариер туманининг Аязаға ҳудудида жойлашган “Cendere Phoenix” студияларида юз берган. Кучли ёғингарчилик сабабли ҳудудда сув сатҳи тахминан икки метрга кўтарилиб, 200 нафардан ортиқ киши бино ичида қолиб кетган.
Сув тошқини туфайли студияга қуруқлик орқали етиб боришнинг имкони бўлмаган. Шундан сўнг қутқарувчилар ҳудудга қайиқларда кириб бориб, Мурат Боз, Демет Ўздемир ҳамда студия ходимларини эвакуация қилишган.
Қутқарув ишлари натижасида улар хавфсиз жойга олиб чиқилган.































Изоҳлар 0
…