Неслиҳан Атагул яна бир халқаро мукофотга сазовор бўлди

Неслиҳан Атагул яна бир халқаро мукофотга сазовор бўлди

Туркиянинг таниқли актрисаси Неслиҳан Атагул халқаро майдондаги ютуқларини яна бир нуфузли мукофот билан бойитди. У АҚШнинг Маями шаҳрида илк бор ташкил этилган Turkish Drama Gala маросимида Recognition Award мукофоти билан тақдирланди.

Мазкур мукофот актрисага турк сериалларини дунё миқёсида оммалаштириш ва уларнинг халқаро муваффақиятига қўшган салмоқли ҳиссаси учун топширилди. Турк сериалларининг Лотин Америкасидаги 10 йиллик муваффақиятига бағишланган тантанали кечада Неслиҳан Атагул саҳнага "Turkish Drama Queen" дея таклиф қилинди.

Мукофотни қабул қилган актриса миннатдорлик нутқини испан тилида сўзлади. Унинг самимий чиқиши ва испан тилида равон мулоқот қилгани тадбир иштирокчиларининг олқишига сазовор бўлди. Ушбу лаҳзалар акс этган видеолар эса қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда миллионлаб томоша қилинди.

Маросимда Неслиҳан Атагулга турмуш ўртоғи, актёр Кадир Дўғулу ҳам ҳамроҳлик қилди. Кечада турк сериалларининг халқаро муваффақиятига ҳисса қўшган кўплаб актёрлар, режиссёрлар ва ижодкорлар бир саҳнада жам бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, Неслиҳан Атагул ва Бурак Ўзчивит бош ролларни ижро этган "Kara Sevda" сериали 2017 йилда Халқаро Emmy мукофотини қўлга киритган илк турк сериали сифатида тарихга кирган. Мазкур лойиҳа турк сериалларининг жаҳон бозоридаги муваффақиятида муҳим бурилиш ясаган асарлардан бири ҳисобланади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар