Турк сериаллари орқали ўзбек томошабинларига таниш бўлиб улгурган актрисалар пластик операцияга мурожаат қилганидан сўнг қай даражада ўзгарганига қуйида гувоҳ бўлиш мумкин.
Небаҳат Чеҳре
Фото: Cosmopolitan
«Муҳташам юз йил»нинг Волида Султони 77 ёшда бўлишига қарамай, ёш актрисалардан қолишмайди. Энг ҳайратланарлиси шундаки, 1,66 сантиметрли актриса худди баланд бўйли гўзал хонимдек таассурот қолдиради. Унинг аждодларини ҳақиқатан ҳам султон оиласига мансуб деб ўйлаш мумкин. Аммо унинг насл-насабида бундай инсонлар йўқ ва унинг сўзларига кўра, муваффақияти ва ташқи кўриниши учун ҳаётий тажриба ва ўтган йиллардан қарздор. Актриса ташқи кўриниш борасида оғриқ ва инъекциялардан қўрққанидан ҳар қандай тиббий муассасалардан, шу жумладан, гўзаллик муолажаларидан қочишга ҳаракат қиларди. Аммо барибир у эстетик косметологлар хизматига мурожаат қилиб, лаблари атрофидаги ажинлар ва доғларни бартараф этган. «Мен шунга ўхшаш операцияларга мурожаат қилишни хаёлимга ҳам келтирмаганман, айниқса, сохта лабларга чидай олмайман!» – дейди у турк газеталаридан бирига берган интервьюсида.
Ханде Эрчел
Фото: Cosmopolitan
«Маликам, энди қара», «Гунеш қизлари» ва «Эшигимни қоқ» сериалларидаги бош роллари билан танилган 28 ёшли актриса аллақачон эстетик жарроҳларга бир неча бор мурожаат қилган. Актриса ҳали ҳеч қандай операцияларни амалга оширмасдан аввал моделлик билан шуғулланган ҳамда Озарбайжондаги гўзаллик танловида ҳакамлар ҳайъатининг эътиборини қозонишга муваффақ бўлган. Пластик жарроҳлик бўйича мутахассисларнинг таъкидлашича, у кўзлари шаклини ўзгартирган, лабларини катталаштириб, жағ соҳасини кичиклаштирган.
Марям Узерли
Фото: Cosmopolitan
Маҳоратли актриса Хуррам – 38 ёшли немис-турк юлдузи иккинчи қизини дунёга келтирганидан сўнг шарқ актрисалари орасида машҳурлик бўйича яна биринчи ўринни эгаллади. У ҳақиқатан ҳам гўзаллашди, албатта, ринопластика туфайли актрисанинг бурни янада аниқ ва нозик кўринишга келган.
Аслихан Гунер
Фото: Cosmopolitan
34 ёшли иқтидорли турк актрисаси «Эртуғрул» ва бошқа фильмдаги роллари билан машҳур. Узоқ вақт давомида актриса машҳур турк актёри Мерт Қилич билан учрашиб, унга турмушга чиқди. Аммо ҳатто муваффақиятли никоҳ ҳам унинг ташқи қиёфасини тўғрилаш қарорига таъсир қилмади: косметологларнинг фикрича, у ёноқ суякларини бироз торттирган ва лаблари шаклини катталаштирган. Аммо жарроҳлик амалиёти шунчалик маҳорат билан қилинганки, унинг юзи худди табиийдек кўринади.
Неслиҳан Атагул
Фото: Cosmopolitan
Ажойиб актриса ва модель Неслиҳан 1992 йил 20 августда Истанбулда туғилган. У ўзининг ажойиб чиройи учун черкес ва беларус илдизларининг комбинациясидан қарздор. «Севги изтироби» ва «Элчининг қизи» сериалидаги роллари унга янада муваффақият келтирди. Актриса ринопластика – бурун учини тузатиш ва блефаропластика – кўз қовоқлари ҳамда кўз атрофидаги ҳудудни ўзгартирган
Демет Ўздемир
Фото: Cosmopolitan
Туркиянинг яна бир гўзал актрисаларидан бири Демет Ўздемир 30 ёш бўлишига қарамай бир қанча муваффақиятларга эришди. У кўплаб машҳур брендларнинг расмий юзига айланган, машҳур мусиқачиларнинг клипида суратга тушган ва энг таниқли турк режиссёрларининг фильмлари ва сериалларида бош ролларни ижро этган. Деметнинг мухлислари унинг самимий мафтункор табассуми, ажойиб актёрлик маҳорати ва табиий пластикаси учун севади. Аммо шунга қарамай, актриса ҳар доим ўзининг ташқи қиёфаси устида ишлайди. У ботокс инъекциялари ёрдамида юзининг шаклини ўзгартирган ва иягини бироз кичрайтирган.
Биржей Акалай
Фото: Cosmopolitan
Актриса ва модель Биржей Акалай 2004 йилда «Туркия гўзали» танловида 3-ўринни эгаллади. Актриса ҳам ринопластика амалиётини ўтказган, чунки у катта бурнидан, тўғрироғи, унинг учидан норози эди. Айтганча, Биржей соғлом турмуш тарзига риоя қилади, спорт билан шуғулланади ва турли хил парҳезларни яхши кўради.
Берен Саат
Фото: Cosmopolitan
Берен актрисалик маҳоратидан ташқари чиройли қўшиқ куйлайди, телевидениеда ҳам дастурларни олиб боради. Аммо у ҳали ҳам кинони шунчаки қизиқиш деб билади. Лекин актрисага «Кўсем» лойиҳасидаги бош рол халқаро миқёсида шуҳрат келтирди. Бундан ташқари, у италиялик юлдуз Моника Беллуччи билан «Каркидонлар мавсуми» тарихий драмасида бирга ишлашга муваффақ бўлди. Берен барча турдаги парвариш маҳсулотларини яхши кўради, лекин кўпинча макияжга эътибор қаратмайди, кундалик ҳаётда у деярли бўянмайди. У ҳам ботокс инъекциялари ёрдамида юзнинг шаклини бироз тузатган, шунингдек, пайдо бўлган оғиз-бурун бурмаларни юмшатган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»