
Маълумки, жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакат раҳбарларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Самарқанд саммитидан аввал ташкилот фаолияти доирасида биринчи бор “Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг спорт элчилари” лойиҳасига асос солинди ва 9-10 сентябрь кунлари пойтахтимизда унга бағишланган матбуот анжумани ҳамда флешмоб ташкил этилади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, 9 сентябрь куни соат 16:00 да “International hotel Tashkent” меҳмонхонасида ШҲТга аъзо мамлакатларнинг таниқли спортчилари иштирокида матбуот анжумани, 10 сентябрь куни соат 17:00 да “Миллий боғ” сайилгоҳида улар иштирокида катта флешмоб бўлиб ўтади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.